Линклар

logo-print

Соғлиқни сақлаш вазири Назиров ишдан кетди


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Феруз Назиров ўз вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирликдаги ишончли манба Озодлик радиосига маълум қилди.

22 апрель куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида мамлакатдаги соғлиқни сақлаш масалалари муҳокама қилинган ва бу йиғилишда Феруз Назиров ҳамда вазирлик тизимидаги бошқа бир неча раҳбар ишдан олинган.

Мустақил кузатувчиларнинг таъкидича, Ўзбекистон вазирлари ичида энг узоқ муддат - 11 йилдан бери ишлаётган Феруз Назиров тиббиёт соҳасида бир қанча ислоҳотларни амалга оширган.

Бироқ, бошқа кузатувчиларга кўра, айнан Назиров даврида мамлакат тиббиёти энг коррупциялашган соҳалардан бирига айланган.
XS
SM
MD
LG