Линклар

Тимошенко газ масаласи бўйича Москвага боради


Украина бош вазири Юлия Тимошенко келаси ҳафта Москвага сафар қилади.

Хабарларга кўра, Юлия Тимошенко Москвада россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашиб, рус газини Украинага етказиб бериш масалаларини муҳокама қилади.

Бундан ташқари, бош вазирларнинг газ таъминоти борасида январ ойида эришилган келишув юзасидан музокаралар олиб бориши кутилмоқда.

Ушбу келишув Россия ва Украина ўртасида қарийб икки ҳафта давом этган газ тортишувига барҳам берган эди.

Бош вазирларнинг учрашуви жорий ой бошига белгиланган эди. Бироқ Украина ўз газ транспорт тизимини қайта ислоҳ қилиш борасида ЕИ билан шартнома имзолагандан сўнг Россия томони мазкур учрашувни бекор қилган эди.
XS
SM
MD
LG