Линклар

АҚШ Покистонни толибларга қарши чора кўришга чақирди


АҚШ расмийлари Толибон жангарилари ўз назоратидаги ҳудудни кенгайтириб, Покистон пойтахти Исломободга яқинлашгани хусусида “жиддий ташвиш” билдирди.

Оқ Уй матбуот котиби Роберт Гибс АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятининг ташқи сиёсатида асосий эътибор Покистон ва Афғонистондаги воқеаларга қаратилганини айтди.

Айни пайтда, АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Покистон раҳбарларини толиблар жангарилари мамлакат бўйлаб тарқалишининг олдини олишга чақирди.

Гейтс толиблар таҳдидига қарши чора кўрмаслик АҚШ-Покистон муносабатларига путур етказиши мумкинлигини айтди.

Шимолий Каролина штатидаги ҳарбий флот базасида сўзлаган АҚШ Мудофаа вазири Покистоннинг айрим раҳбарлари мамлакатнинг демократик кўринишдаги ҳукуматига толиблар таҳдиди мавжуд эканини тан олганларини айтди.

Роберт Гейтс Покистон раҳбарларини таҳдидга қарши “зарурий чоралар кўриш”га чақирди.
XS
SM
MD
LG