Линклар

Софияда халқаро анжуман бўлиб ўтади


Бугун Болгария пойтахти Софияда Европанинг энергетика хавфсизлиги масаласига бағишланган халқаро анжуман иш бошлайди.

Йиғилишда Жануби-шарқий Европа, Қора денгиз ва Каспий минтақаси давлатлари, Россия ва АҚШ, жами 28 давлат раҳбарлари ва юқори лавозимли расмийлари қатнашади.

“Жанубий Оқим” газ қувури лойиҳаси борасида Болгария билан келиша олмагани боис Россия Бош вазири Владимир Путин анжуманда қатнашишдан бош тортгани билдирди.

Анжуманда Каспий энергия ресурсларини Туркия, Болгария ва бошқа давлатлар орқали Европага етказишни назарда тутган “Набукко” лойиҳаси ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG