Линклар

Чагаев-Валуев жанги Финляндияда ўтказилади


Бокс бўйича ўта оғир вазнда WBA версияси бўйича жаҳон чемпиони унвони учун россиялик Николай Валуев ва ўзбекистонлик Руслан Чагаев ўртасидаги жанг 30 май куни Финляндия пойтахти Хельсинкида ўтказилади.

23 апрел куни “Сорленд” промотерлик ширкати ўйин Хартвол Аренада бўлиб ўтишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йил 14 апрелда Германияда бўлиб ўтган жангда Руслан Чагаев Валуев устидан ғалабага эришиб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди.

Чагаев ҳозиргача 25 та профессионал ўйиннинг 17 тасини нокаут билан ютиб, биттасида ютқазган. Валуев эса 50 та ўйинни 34 та нокаут билан ютиб, битта ўйинни Чагаевга ютқазган.
XS
SM
MD
LG