Линклар

Ироқда портлашлар тўхтагани йўқ


Бугун Бағдодда шиаларнинг муқаддас қадамжоларидан бири олдида рўй берган портлашларда камида 55 киши нобуд бўлди, 100 дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Ироқ полициясининг билдиришича, портлашлар икки худкуш томонидан содир этилган.

Пайшанба куни Бағдод ва Диёла вилоятида ҳам икки худкуш ҳужуми оқибатида 90 га яқин фуқаро нобуд бўлди.

Айни пайтда, Ассошиэйтид пресс ахборот агентлигига кўра, Ироқ ҳукумати 2005 йилдан буён мамлакатда рўй берган зўравонликлар ва қотилликлар оқибатида жами 87 минг 215 нафар фуқаро нобуд бўлганини қайд этган.

Шунингдек, Ассошиэйтид пресс Ироқ ҳукумати ҳисоботи ҳамда матбуот ва шифохонадаги манбаларга таянган ҳолда, Ироқда уруш бошланган 2003 йилдан буён мамлакатда рўй берган зўравонликларда жами 110 600 фуқаро нобуд бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG