Линклар

Шимолий Корея америкалик журналистларни судлайди


Шимолий Корея ахборот агентлиги мамлакатда қўлга олинган америкалик икки журналистга айблов эълон қилиниб, улар устидан маҳкама жараёни бошланишини эълон қилди.

Америкалик бу журналистлар 17 март куни Хитой чегараси яқинида қўлга олинган эди.

Давлатга қарашли KCNA ахборот агентлиги хабарига кўра, журналистлар устидан олиб борилган тергов жараёни ниҳоясига етказилган.

Ўтган ой Шимолий Корея расмийлари икки журналистга мамлакат ҳудудига ноқонуний ўтиш ва ғаразли мақсадда ҳаракат қилганлик айбловлари қўйилиши мумкинлигини билдирган эди.

Ассошиэйтед пресс агентлигига кўра, америкалик журналистларга жосуслик айби қўйилгудек бўлса, Шимолий Корея қонунларига мувофиқ, улар беш йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG