Линклар

logo-print

ЕХҲТ Молдова сайловларини танқид қилди


ЕХҲТ Молдовадаги сўнгги парламент сайловларини танқид қилди.

Бу борада эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, ЕХҲТ кузатувчилари сайловолди кампанияси давомида бир қатор қонунбузарликларни қайд этган.

Кузатувчиларга кўра, ҳукмрон Коммунистлар партияси мухолифат фаолларига қарши маъмурий ресурслардан фойдаланган.

5 апрел кунги парламент сайловида амалдаги президент Владимир Воронин етакчилигидаги коммунистлар партияси ғалаба қозонгани тўғрисидаги натижалар эълон қилинганидан сўнг Кишинёвда норозилик намойишлари бошланган.

Айни пайтда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Хавьер Солана Кишинёвда ҳукумат ва мухолифат етакчилари билан музокаралар олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG