Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:32

"Роғун ГЭСи қурилиши тўхтамайди"


Қўшни давлатлар қаршилигига қарамай, тожик расмийлари Роғун ГЭСи қурилишини тўхтатмоқчи эмас.
Қўшни давлатлар қаршилигига қарамай, тожик расмийлари Роғун ГЭСи қурилишини тўхтатмоқчи эмас.

Жаҳон банки ўзбек расмийларига Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилишига оид халқаро экспертиза ўтказиш юзасидан ваъда берди. Жаҳон Банки президенти Роберт Зоелликнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга ёзган бу ҳақдаги мактуби “Правда Востока” газетасида чоп этилди.

Ўзбекистон томони Тожикистонда қуриладиган Роғун ГЭСининг Амударёнинг қуйи оқимидаги давлатларни сувсиз қолдириши ва экологияга салбий таъсир этиши ҳақида бонг уриб келади.

Ўзбек расмийлари бу ГЭС қурилмасидан олдин унинг салбий оқибатлари бор-йўқлиги ҳақида халқаро экспертиза ўтказишни талаб қилиб келади.Ўзбекистон президенти бу ҳақда Жаҳон банки президентига мактуб ёзган эди.

Жавоб мактубида айтилишича, Роғун ГЭСи қурилишида Ўзбекистонни ташвишга солиб келаётган масалалар албатта ўрганиб чиқилади.
Банк ички қоидаларига кўра, мустақил экспертлардан ташкил топган Халқаро комиссия тузилади. Бу комиссия ўтказган тадқиқотлар бўйича мустақил хулосалар беради.

Жаҳон банки манфаатдор давлатлар билан 2009-10 йилларда маслаҳатлар олиб боради ва бу хулосалар ҳам бир давлатга тақдим этилади.

"Шунингдек, дейилади мактуб сўнгида, Жаҳон банки Ўзбекистон президенти билан қўшни давлатлар дуч келаётган долзарб энергетик муаммоларини ҳал қилиш ҳақида маслаҳатлар ўтказилиши тарафдоридир".

Жаҳон банки президенти Роберт Зоелликнинг бу мактубига тожикистонлик энергетиклар ва кузатувчилар ўз муносабатларини билдирдилар.

- Жаҳон банки раҳбари ўз фикрини билдиришга ҳақли. Аммо¸ шуни айтиш керакки¸ Роғун мамлакат ичкарисидаги дарё устида қурилаяпти. Шуни назарга олган ҳолда, Тожикистон бу ГЭСни қуриш учун бирор кимнинг розилигини сўраб ўтириши шарт эмас.

Бироқ Тожикистоннинг қўшнилар манфаатларига қарши иш тутиш мақсади йўқ. Халқаро комиссия тузилишига доир фикр ўринли. Аммо бу комиссия Қамбарота ва Роғун ГЭСлари қайдаражада экологияга таъсирини илмий ва объектив тарзда ўрганиши керак.

Комиссия томонидан Орол денгизининг қуришида ким айбдорлиги ҳам кўрсатиб берилиши лозим ва унинг натижалари билан минтақа барча давлатлари хабардор этилиши лозим, дейди тожикистон жамиятшунос Сайфулло Сафаров.

Хўш, агар бу халқаро комиссия тузиладиган бўлса, у ҳолда Роғун ГЭСи қурилиши вақтинча тўхтатиб қўйиладими? Бу саволга Тожикистон Энергетика ва саноат вазирлигининг гидроэнергетик иншоотлар қуриш бўлим бошлиғи Хайрулло Сафаров жавоб беради:

- Бюджетдан 532,5 миллион сомоний ажратиш назарда тутилган. Агар зарурат туғилса¸ яна қўшимча маблағ ҳам топамиз.

Роғуннинг қурилиши давом этмоқда. Бу иншоот янги қурилаётган эмас, у давом этаяпти. Бу қурилиш тўхтатиб қўйилмайди ҳам, деди Хайрулло Сафаров.

Ҳукумат расмийси Жаҳон банкининг мустақил экспертлар халқаро комиссиясини ташкил этиш фикрини қувватлашини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистондаги Роғун ва Қирғизистондаги Қамбарота ГЭСларининг қурилишига Ўзбекистон қарши чиқиб келмоқда.

28 апрел куни Олмаота шаҳрида ўтказиладиган Оролни қутқариш Фонди саммитида ҳам Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари бу масалани муҳокама қиладилар.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон бу ГЭСлар қурилишига қарши ягона фронт бўлиб бирлашмоқчи.
XS
SM
MD
LG