Линклар

Толиблар Бунерни тарк қилди


Покистондаги Толибон ҳаракати ўз жангарилари уч кун муқаддам босиб олинган туманни тарк этганини маълум қилди.

Толибон матбуот вакили Муслим Хон жангарилар хайрли мақсадни кўзлаган ҳолда Бунер туманидан чиқарилганини билдирди.

Маҳаллий расмийлар ҳам жангариларнинг тумандан чиқарилишини тасдиқлаган бўлса-да, оз сонли жангарилар ҳануз туман ҳудудида қолаётганини маълум қилди.

Жума куни Покистон ҳукумати Толибон ҳаракатини огоҳлантиргандан сўнг жангарилар Бунер туманини тарк эта бошладилар.
XS
SM
MD
LG