Линклар

logo-print

Қандаҳорда ҳоким нишонга олинди


Афғонистонда Қандаҳор вилояти ҳокимининг қароргоҳи худкушлар томонидан нишонга олинди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужумда беш нафар полиция ходими ҳалок бўлган, яна уч нафари тан жароҳати олган. Ҳокимнинг омон қолгани хабар қилинмоқда.

Маълум бўлишича, худкушлар ҳоким қарогоҳига киришга уринган, бироқ қўриқчиларга дуч келгач, қароргоҳ ҳовлисида ўзларини портлатиб юборганлар.
XS
SM
MD
LG