Линклар

Ҳиллари Клинтон Бағдодга борди


Ҳиллари Клинтон АҚШ Давлат котиби этиб тайинлангандан буён илк бор Бағдодга сафар қилди.

Олдиндан эълон қилинмаган сафар билан Бағдодга борган Клинтон хоним Ироқ ҳукумати расмийлари ва мамлакатдаги АҚШ қўшинлари қўмондонлари билан учрашишни режалаштирган.

Ҳиллари Клинтоннинг мазкур сафари сўнгги кунлар мобайнида Ироқдаги зўравонликлар кўлами кескин ортган бир даврга тўғри келди.

АҚШ Давлат котиби ўзи билан сафар қилаётган журналистларга Ироқ ҳукумати хавфсизлик соҳасида талайгина ишлар амалга оширгани, бироқ ҳукуматнинг маваффақият қозинишини истамаётган кучлар ҳануз мамлакат хавфсизлигига таҳдид қилаётганини билдирди.

Бундан икки ҳафта муқаддам Ироққа сафар қилган АҚШ президенти Барак Обама ҳам келаси 18 ой Ироқ ҳукумати учун муҳим давр бўлажагини қайд этган эди.

Ўтган йилнинг ноябр ойида Вашингтон ва Бағдод ўртасида эришилган келишувга мувофиқ, АҚШ қўшинлари июн ойига қадар Ироқдаги йирик шаҳарларни тарк этиши лозим.
XS
SM
MD
LG