Линклар

Пхеньян ядровий дастурини давом эттирмоқда


Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Пхеньян мамлакат ядровий иншоотида плутоний ишлаб чиқаришни бошлаганини эълон қилди.

Мазкур баёнотдан бир оз аввал БМТ Хавфсизлик кенгаши Пхеньян ядровий дастурига кўмак бергани учун Шимолий Кореянинг учта компаниясини ўзининг қора рўйхатига киритди.

Бундан ташқари, ўтган ҳафта БМТ Шимолий Кореянинг фазога ракета учирганини қораловчи резолюция ҳам қабул қилган эди. Бунга жавобан эса Пхеньян ўз ядровий дастури борасида олиб борилаётган олти томонлама музокаралардан чиқишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG