Линклар

Сочида сайлов бўлаяпти


Россиянинг Қора денгиз соҳилидаги Сочи шаҳрида яшовчи фуқаролар бугун шаҳар ҳокимини сайлаш учун овоз бермоқда.


2014 йилда қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтадиган Сочи шаҳри ҳокимлиги учун 6 номзод курашмоқда. Улар орасида иқтидордаги “Ягона Россия” партияси илгари сурган номзод, шаҳарнинг ҳозирги ҳокими Анатолий Пахомов ҳам бор. Дастлабки тахминларга кўра, у сайловда ғалаба қозониши мумкин.

Овоз бериш варақасини қутига ташлаб чиққан мухолифатдаги Коммунистлар партиясидан номзод Юрий Жагания бу сайловни “юз фоиз товламачилик”, деб баҳолади.

Муҳолиф томон фикрича, Сочи шаҳри мэри ўз ваколатини суистеъмол қилиб, давлат идоралари, корхоналари ходимларини унга овоз беришга мажбур қилган. Маҳаллий янгиликлар тармоғини эгаллаб олган, сиёсий эълонлар, палакатлар тарқатишни таъқиқлаган.

Бу сайлов Россия президенти Димитрий Медведев ҳокимиятга келганидан буён такрорлаб келаётган сиёсий рақобатчилик ҳақидаги ваъдасида қанчалик собитлигини кўрсатувчи илк синов сифатида баҳоланмоқда.

Сочи шаҳрида ўтаётган бу сайлов маҳаллий вақт билан кечки соат 8га қадар давом этади ва дастлабки натижалар душанба куни маълум бўлиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG