Линклар

logo-print

Мексикада "Чўчқа гриппи" тарқалди


Соғлиқни сақлаш ташкилотлари Мексикада тарқала бошлаган янги турдаги грипп вируси сабабларини аниқлашга уринмоқдалар.

“Чўчқа гриппи” деб номланаётган бу вирус шу кунга қадар 81 кишини ҳаётдан олиб кетди. Яна мингдан ортиқ одам вирусга чалинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсондан инсонга юқиши мумкин бўлган бу тоифа грипп вирусининг тарқалиши инсоният соғлиги учун хавфли экани ва вазият назорат қилиниши шартлигини билдирди.

АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, Нью Йорк, Канзас ва Калифорния штатларида ҳам вирусни юқтирган 11 киши аниқланган ва уларнинг ҳаммаси соғайиб кетган ёки соғайиш арафасида.

Янги Зеландияда Мексика сафаридан қайтган 25 талаба ва ўқитувчи карантинга олинди. Бугун улар махсус текширувдан ўтади. Европада давлатларидан эса Франция соғлиқни сақлаш вазирлиги Мексика саёҳатидан қайтган икки киши чўчқа гриппини юқтирганликда гумон қилинаётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG