Линклар

Покистонда портлашлар сони ортмоқда


Бугун Покистоннинг шимоли - шарқида улоқтирилган қўл гранатаси туфайли 4 бола ва уларнинг ота-онаси ўлдирилгани хабар қилинмоқда.

Шунингдек, Шимолий Вазиристоннинг қабилалар назорати остидаги ҳудудида бир оила ва уларнинг 8 фарзанди бораётган машинада ҳам қўл гранатаси портлади. Машинада бораётганларнинг 4 нафари оғир жароҳат олди.

Жароҳат олганлардан бири автомобилда ўтирганлардан бирида қурол ва қўл гранатаси борлигини, аммо, граната қандай қилиб портлаганини сезмай қолганини айтмоқда.

Шанба куни эса Покистоннинг шимоли - шарқий чегара олди ҳудудида жойлашган Қуйи Дир туманида 12 та ёш бола футбол ўйнай бошлаган паллада портлаб кетгани хабар қилинмоқда. Болалар мактабдан қайтаётганда, футбол тўпини топиб олган. У эса тўпга ўхшатиб ясалган бомба бўлган.
XS
SM
MD
LG