Линклар

Тайван ва Хитой келишувга эришди


Тайван ва Хитой бугун бир неча келишувга оид ҳужжатларни имзолади.

Бу келишувлар сўнгги 60 йил ичида илк бор Тайван бўғози бўйлаб қатновни қайта тиклашда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Бу келишув совуқ уруш даврида бир-бирига рақиб бўлган икки томон ўртасида муносабатларнинг илий бошлаганига сўнгги ёрқин мисол бўлди.

Кейинги давр ичида борган музокаралар натижасида эришилган энг муҳим ҳужжат эса Тайван бўғозининг икки томонидаги молиявий хизмат кўрсатувчи фирмаларнинг бўғоз узра алоқаларни тиклаш учун сармоя киритиши ва ҳар икки томон бозорларида фаолият юритишини тартибга солувчи тизимни ташкил қилиниши бўйича эришилган келишув бўлди.
XS
SM
MD
LG