Линклар

Беларус президенти Италияга сафар қилмоқда


Беларус президенти Александр Лукашенко шу кунларда Италияга сафар қилмоқда.

У икки кунлик сафари давомида Италия Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини ва Рим папаси Бенедикт билан учрашади.

Лукашенко узоқ вақтлардан буён Ғарбда авторитар режимни бунёд қилганлик ва сақлаб турганликда айбланиб, танқид қилинади. Ҳозирга келиб Лукашенко Ғарб ва Европа Иттифоқи билан муносабатларни яхшилаш ниятида эканини айтмоқда.

Айни пайтда Европа Иттифоқи Минск билан юқори даражали музокараларни бошлаш ҳаракатида. Бу музокаралар чоғида эса, жумладан, транспорт ва энергетика масалаларини ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG