Линклар

Чернобил фожеасига 23 йил тўлди


Бундан 23 йил муқаддам дунёдаги энг йирик ядровий ҳалокат, деб аталган Чернобил фожеаси рўй берган эди.

Украинадаги Чернобил атом заводида рўй берган портлаш оқибатида Украина, Белорус ва Европанинг маълум бир қисми радиация билан зарарланган эди.

БМТ берган маълумотларга кўра, тахминан 4 минг одам фожеа оқибатида ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги фожеа оқибатларини бартараф қилиш учун жўнатилган қутқарувчилардир.

Фожеанинг 23 йиллиги муносабати билан сўзлаган Украина президенти Виктор Юшенко қурбон бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
XS
SM
MD
LG