Линклар

Қирғизистонда 80 та намойишчи қўлга олинди


Қириғизистон ички ишлар вазирлиги пойтахт яқинидаги Петровка қишлоғида бўлиб ўтган норозилик найиши чоғида 80 га яқин одам қўлга олинганини маълум қилди.

Бишкек шаҳридан 45 километр олисликдаги қишлоққа йиғилган намойишчилар шу қишлоқда яшовчи этник курдларнинг уйларига тош улоқтиришни бошлаган ва тез орада намойиш зўравонлик ҳаракатига уланиб кетган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, қўлга олинган фуқаролар Чуй вилояти милиция бошқармасида ушлаб турилибди.


Бир неча юз киши 26 апрел куни Петровкада қишлоғида этик курдларни яшашига қарши норозилик билдириб, шаҳар марказига йиғилди. Норозилар шу ой бошларида 4 ёшлик рус қизининг ўғирланишида курдлар айбдор, деган миш-мишлар ортидан намойишга чиққан.

XS
SM
MD
LG