Линклар

logo-print

Петровкада вазият изга тушди


Бишкек яқинидаги Москва тумани Петровка қишлоғида якшанба куни бўлган тартибсизликлар оқибатида маҳаллий курдларга қаршали 15 уйга зиён етган, бешта автомашина ағдарилган ва битта “Лексус” жип автомашинаси ёндириб юборилган.

Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазири Молдомуса Қоғантиев маълумот берди.

Тартибсизликлар давомида курд ва қирғиз миллатига мансуб икки киши тан жароҳати олган.

Ички ишлар вазирлиги томонидан тартибсизликларда иштирок этган 80га яқин одам қўлга олинган. Айни пайтда бу воқеа юзасидан очилган жиноят иши Миллий хавфсизлик қўмитасига ўтказиб берилган.

Президент фармони билан Москва тумани ҳокими Дептаги Аринов лавозимидан бўшатилган.

26 апрел куни Петровка қишлоғи аҳолисининг бир қисми бу ҳудудда яшовчи маҳаллий курдларнинг кўчиб кетишини талаб қилиб намойишга чиққан ва бу тадбир оммавий тартибсизликка айланиб кетган эди.

Норозилар курд миллатига мансуб 22 ёшли Абдулло исмли йигит 4 ёшдаги рус қизини зўрлаганлигини иддао қилган эдилар.
Ички ишлар вазири Молдомуса Қоғантиев 27 апрел куни экспертиза 4 ёшли қизнинг зўрланганини тасдиқламаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG