Линклар

Алишер Соиповнинг қотили Тожикистондан қидирилмоқда


Қирғизистон ички Ишлар вазири Молдомуса Қоғантиев қирғиз парламентида қилган чиқишида журналист Алишер Соиповнинг ўлдирилиши билан боғлиқ жиноят ишида янги тафсилотлар пайдо бўлганини маълум қилди.

Феврал ойида Наркотикларни назорат қилиш агентлиги ходимлари томонидан ёнидан Макаров тўппончаси топилган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди. Баллистик экспертиза мазкур қуролдан 2007 йил кузида Алишер Соипов отиб ўлдирилганини аниқлаган.

М.Коғантиевга кўра, қўлга олинган шахс унга бу тўппончани Тожикистон фуқароси берганини айтган.

Вазирнинг айтишича, айни пайтда қирғиз милицияси тожикистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда тўппончанинг эгасига қидирув эълон қилган. М. Қоғантиев қидирувга берилган шахснинг исми ва анкета маълумотлари аниқланганини, у жангари гуруҳ аъзоси эканини айтиб ўтди.
XS
SM
MD
LG