Линклар

Браун Кобулда янги стратегияни олқишлади


Олдиндан эълон қилинмаган сафар билан Кобулга борган Гордон Браун Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан музокаралар ўтказди.

Учрашувдан сўнг журналистлар олдида гапирган Гордон Браун Афғонистонда терроризмни мағлуб этиш учун янги стратегия лозимлигини таъкидлади.

-Покистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара ҳудудлар террористларни урчитадиган минтақадир. Бу ҳудудлардаги терроризм тармоғи жаҳоннинг кўпгина пойтахтларига таҳдид солмоқда. Янги стратегиямизда бу каби таҳдидларни бартараф этишда Покистон ва Афғонистон ҳукуматлари билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз. Чунки тоғли чегара ҳудудларда тинчлик ўрнатилса, бу Британияда ҳам хавфсизлик мустаҳкамланишидан дарак сифатида кўрилиши мумкин,-деди Гордон Браун.

Афғонистондан сўнг Буюк Британия Бош вазири Покистонга йўл олди. Бу ерда Браун Покистон президенти Осиф Али Зардорий ва бошқа расмийлар билан учрашишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG