Линклар

logo-print

Покистон: жангарилар талофот кўрмоқда


Покистон ҳукуматига кўра, мамлакат шимоли-ғарбидаги Пастки Дир туманида давом этаётган ҳарбий амалиётлар оқибатида 20га яқин жангари йўқ қилинган.

Ҳарбийлар якшанба куни мазкур туманда олиб борилган амалиётларда камида 26 нафар жангари маҳв қилинганини билдирган эди.

Пастки Дир тумани ўтган ой Покистон ҳукумати томонидан шарият қонунлари жорий этилган Сват водийсига яқин жойлашган.

Айни пайтда расмий Вашингтон Сват келишувини танқид қилиб, Покистон ҳукуматини жангариларга қарши кескин чоралар қўллашга чақирди.
XS
SM
MD
LG