Линклар

ЕИ Лавров баёнотидан норози


ЕИга раислик қалаётган Чехия Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг ЕИ шаънига билдирган фикрларига эътироз билдирди.

Сергей Лавров 21 март куни қилган чиқишида "ЕИ Шарқий ҳамкорлик ташаббуси ёрдамида собиқ Совет Иттифоқи республикалари, жумладан, Арманистон, Озарбойжон, Беларус, Грузия, Молдова ва Украинада ўз таъсир доирасини кенгайтиришга уринмоқда", деган фикрларни билдирган эди.

Чехия Ташқи ишлар вазири Карел Шварценберг Лавровнинг мазкур баёноти сафсата эканини таъкидлади.

Бундан бир оз аввал ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Хавер Солана ҳам Лавровнинг айбловлари ҳақиқатга яқин эмаслигини билдирганди.

Шарқий ҳамкорлик ташаббуси собиқ Совет Иттифоқининг мазкур давлатларига Европа Иттифоқи билан яқиндан ҳамкорлик қилиш имкониятини бериб, савдо-сотиқ ҳамда виза тартибини енгиллатишни назарда тутади.

Сешанба куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Люксембургда ЕИ етакчилари билан учрашуви кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG