Линклар

Косовода тартибсизликлар рўй берди


Косово шимолида ЕИ полицияси ҳамда маҳаллий серблар ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Маълум бўлишича, серб намойишчилари Косово шимолида этник албанларга мўлжалланган уй қурилишига тўсқинлик қилишга уринган. Косовога сафарбар қилинган ЕИ полицияси намойишчиларни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газ ҳамда шовқин гранаталаридан фойдаланган.

Ҳозирча талофотлар тўғрисида хабар тарқатилмади.

ЕИнинг махсус полиция бўлинмалари Косово шимоли устидан назоратни 2008 йилда БМТдан қабул қилиб олган эди.
Сўнгги хабарларга кўра, айни пайтда Косово шимолига НАТОнинг тинчликпарвар кучлари ҳам сафарбар қилинган.
XS
SM
MD
LG