Линклар

Ўзбекистонлик ҳарбийлар судланди


Ўзбекистон Олий ҳарбий суди мамлакат ички ишлар вазирлиги қоровул қўшинлари қўмондони Нодир Сулаймонов ҳамда қўшиннинг яна 24 нафар раҳбари бўйича жиноий ишни кўриб чиқди ва судланувчи ҳарбийларни 5 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди.


Newsuz.com cайтининг “Эзгулик” жамиятига таянган ҳолда хабар қилишича, Миллий хавфсизлик хизмати томонидан қўзғатилиб, Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси олиб борган 2241-сонли жиноят иши тергов ва суриштирувлари мутлақо махфий равишда олиб борилган. Нодир Сулаймонов (қўмондон), Эътибор Рустамов (штаб бошлиғи), Асад Аҳроров (бошлиқ ўринбосари), Александр Синицин (бошлиқ ўринбосари) ҳамда бошқа офицерлар Жиноят кодексининг 167-, 182-, 205-, 207-, 210- вa 301-моддалари билан айбланган.

Мазкур шахслар қоровул қўшинларига ажратилган 1 миллиард 250 миллион сўмнинг 850 миллионини талон-тарож қилишда айблангани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG