Линклар

Чўчқа гриппи тарқалишда давом этмоқда


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чўчқа гриппининг эпидемияга айланиш таҳдидини тўртинчи тоифагача кўтарди. Бу эса ушбу вирус тўлақонли эпидемияга айланиб кетгани ҳақида эълон қилинишига қадар яна икки қадам қолди, деганидир.

Касаллик ўчоғи бўлмиш Мехико шаҳри соғлиқни сақлаш мутасаддиларига кўра, мазкур огоҳлантирув вируснинг одамдан одамга ўтиши ҳозирча камида бир давлатда қайд этилганини англатади.

Айни пайтда Шотландия соғлиқни сақлаш вазири Мексикадан қайтган икки фуқаронинг чўчқа гриппига чалинганини тасдиқлади.

Британия бўйича яна 7 киши ушбу вурусни юқтирганлик тахмини билан касалхонага ётқизилди.

Шундай қилиб ҳозирча чўчқа гриппи юқиши ҳолати АҚШ ва яна тўрт давлатда қайд этилди. АҚШ президенти Барак Обама касаллик тарқалиши хавотирланишга асос бўлса ҳам ваҳимага ўрин йўқлигини айтди.

- Биз АҚШ да чўчқа гриппига чалиниш ҳолатларини диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Албатта бу ҳолат хавотирланишга ва давлат миқёсида огоҳ бўлишга асос беради. Бироқ ваҳима қилишга асос йўқ, деди президент Барак Обама.

Айни пайтда Уолл-Стрит сармоядорларини чўчқа гриппининг тарқалаётгани ҳақидаги хабар чўчитгандай бўлди ва савдо бир қадар пасайди.

Ҳозирча мазкур касалликдан Мексикада вафот этган одамлар сони 150 кишига етиб қолди.
XS
SM
MD
LG