Линклар

Украинага ЕИ миссияси юборилади


Европа Иттифоқи Украина дуч келаётган муаммоларни ҳал этишга қандай ёрдам лозимлигини аниқлаш учун бу мамлакатга махсус миссиясини юборади.

Бу ҳақда кеча Люксембургда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишалар вазирлари билан учрашган Германия ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмаер эълон қилди.

Швеция ташқи ишлар вазири Карл Бильт Украинадаги сиёсий ва иқтисодий бўҳрон борасида Европа Иттифоқи жиддий хавотирда эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG