Линклар

logo-print

Дашнақцутюнчилар арман ҳукумати таркибидан чиқди


Арманистон ҳукумати коалициясидаги Дашнакцутюн партияси ҳукуматнинг Туркия билан муносабатларни яхшилашга қарши чиқиб, коалицияни тарк этди.

Ушбу қарорни партия Туркиянинг Биринчи Жаҳон уруши давомида арманларни қатлиом қилганини эътироф этишдан бош тортаётгани билан изоҳлади.

Ҳукуматда атиги уч ўринга эга ушбу партиянинг коалициядан чиқиши ҳукуматнинг Туркия билан алоқаларни яхшилаш ҳаракатига халақит қилмайди.

Арманистон Ташқи ишлар вазири Эдуард Налбандяннинг айтишича, расмий Ереван шартсиз асосда Туркия билан яқинлашув томон ҳаракат қилаётир.

Ҳукумат таркибида қолган уч партия қўшма баёнот эълон қилиб, Туркия билан алоқаларни яхшилаш, қатлиом қурбонларини унутишни англатмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG