Линклар

logo-print

Лавров ЕИ расмийлари билан учрашади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун Люксембургда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари билан учрашади.

Россия-ЕИ доимий ҳамкорлик кенгаши доирасида бўлиб ўтадиган бу музокараларда Москва-Брюссел муносабатлари ҳамда май ойга белгиланган Россия ва Европа Иттифоқи мамлакатлари саммитига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирининг Люксембург Бош вазири Жан Клод Юнкер билан ҳам учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG