Линклар

Рим папаси зилзила рўй берган ҳудудга борди


Рим папаси Бенедикт XVI бундан уч ҳафта муқаддам кучли зилзила рўй берган Абруццо вилоятига борди.

Бенедикт XVI даставвал Онна қишлоғи ва зилзила маркази бўлган Л’Аквила шаҳрида маҳаллий фуқаролар билан учрашди.

6 апрел куни рўй берган ва Рихтер ўлчови бўйича 6,2 баллни ташкил қилган зилзила оқибатида 300 га яқин фуқаро нобуд бўлган, салкам 65 минг бошпанасиз қолганди.
XS
SM
MD
LG