Линклар

logo-print

Чўчқа гриппи тарқалишда давом этмоқда


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чўчқа гриппининг эпидемияга айланиш хавфини учинчи даражадан тўртинчи даражага кўтарди.

“Тўртинчи даража”ли хавф – эпидемиянинг пандемияга айланиши деганидир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийси Кеижи Фукуда грипп таҳдидини тўртинчи даражага чиқариш пандемия юз бериши муқаррар дегани эмас, дея таъкидлади.

- Грипп таҳдидининг учинчи даражадан тўртинчи даражага кўтарилиши вазият пендемияга яқинлашди деганидир. Бироқ бу ҳозирча пандемия дегани эмас. Бошқача қилиб айтганда, биз ҳозир, фикримча, бу йўналишда қадам ташладик, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили.

Ташкилотнинг билдиришича, шу кунгача бешта давлат, жумладан, Мексика, АҚШ, Канада, Буюк Британия ва Испанияда “чўчқа гриппи” билан боғлиқ 73 ҳолат қайд этилган.

Айни пайтда Исроил ҳукумати ҳам Мексикадан қайтган исроилликда “чўчқа гриппи” аломатлари аниқланиб, шифохонага ётқизилганини маълум қилди.

Шу кунгача Мексикада мазкур касалликдан 152 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG