Линклар

Лавров ЕИ Ташқи ишлар вазирлари билан учрашди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун Люксембургда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари билан учрашди.

Хабарларга кўра, Россия-Европа Иттифоқи доимий ҳамкорлик кенгаши доирасида бўлиб ўтган бу музокараларда Москва-Брюссел муносабатлари ҳамда май ойга белгиланган Россия ва Европа Иттифоқи саммитига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Сергей Лавров ЕИнинг собиқ совет иттифоқи республикалари билан ялоқаларни яхшилашга қаратилган Шарқий ҳамкорлик ташаббуси борасида Россия ташвишларини яна бир бор баён қилди.

Россия томони Европа Иттифоқини мазкур ташаббус ёрдамида Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Грузия, Молдова ва Украинада ўз таъсир доирасини кенгайтиришга уринмоқда, деган фикрда.

Бироқ Европа Иттифоқи Россиянинг бу масалада хавотир олишига ҳожат йўқлигини билдириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG