Линклар

logo-print

Кобулда хавфсизлик чоралари кучайтирилди


Бугун Афғонистонда мужоҳидларнинг 1980 йилда Совет қўшинлари устидан қозонган ғалаба куни нишонланмоқда.

Бироқ Афғонистон ҳукумати пойтахт Кобулда барча байрам тадбирларини бекор қилди. Маълумотларга кўра, рўй бериши мумкин бўлган ҳужумларни олдини олиш мақсадида пойтахт кўчаларига полиция ва хавфсизлик кучларининг етти мингга яқин ходими сафарбар қилинган.

Бундай чораларнинг кўрилишига ўтган йил ҳарбий парад чоғида мамлакат президенти Ҳамид Карзайга жангарилар томонидан уюштирилган суиқасд сабаб бўлган. Мазкур ҳужумда уч киши, жумладан, Афғонистон парламенти депутати нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG