Линклар

Ўзбекистон қамоғидан яна бир жасад чиқди


Зарафшондаги 64/48-сонли жазони ўташ муассасасида маҳбус Исмат Худойбердиев унга нисбатан қўлланилган қийноқлардан вафот этди.Бу ҳақдаги хабарни Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи тарқатди.

Ташаббус гуруҳининг маълум қилишича, сурхондарёлик 52 яшар Исмат Худойбердиев Ҳизбут-Таҳрир диний ташкилотига аъзо бўлганлик ва конституциявий тузумга тажовуз қилганлик айби билан 2002 йилда узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Исмат Худойбердиевнинг ўлими унинг турмуш ўртоғи Мушарраф Худойбердиева учун катта зарба бўлди.

Маълум бўлишича, Мушарраф Худойбердиеванинг биринчи турмуш ўртоғи ҳам Ҳизбут-Таҳрирга алоқадорликда айбланиб, ҳибс этилгандан сўнг ИИВнинг Тошкентдаги ертўласида вафот этган эди.
XS
SM
MD
LG