Линклар

Туркман чегарачилари икки ўзбекни ўққа тутган


28 апрел куни Озодлик радиосига маълум бўлишича, 20 апрел куни Туркманистон чегарачилари Туямўйин сув омборида балиқ тутаётган икки ўзбекистонликни ўққа тутган.

Оқибатда 31 ёшли Отабек Оллаберганов воқеа жойида нобуд бўлган. Унинг 19 ёшли шериги тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирча Туркманистон томони мазкур ҳодиса юзасидан изоҳ бергани йўқ.

Ҳуқуқ фаоли Ҳайитбой Ёқубовнинг айтишича, 1990 йилдан 2009 йилгача 62 нафар хоразмлик қўшни давлат билан чегарадош ҳудудларда Туркманистон чегарачилари томонидан отиб ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG