Линклар

Путин Болгарияга ишонади


Россия бош вазири Владимир Путин рус газини Европага етказиб беришни назарда тутган Шарқий оқим газ қувури лойиҳаси борасида Москва ва София ўртасида келишмовчиликлар йўқлигини маълум қилди.

Россия оммавий ахборот воситалари Путиннинг "газ қувурига оид ҳамкорлик шартномаси келаси икки ҳафта ичида имзоланади", деган сўзларини иқтибос ўлароқ келтирди.

Бугун Владимир Путин болгариялик ҳамкасби Сергей Станишев билан учрашиб, мазкур масалани муҳокама қилди.

Ўтган ҳафта Болгария президенти Георгий Парванов Жанубий оқим газ қувури борасида София ва Москва ўртасида манфаатлар тўқнашуви мавжудлигини билдирганди.
XS
SM
MD
LG