Линклар

logo-print

Чўчқа гриппи Осиёга ҳам келди


Ассошиэйтед пресс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, вирусга чалиниш ҳолати илк бор Осиёда ҳам қайд этилди.

Якшанба куни Мексикадан қайтган 51 ёшли Жанубий Корея фуқароси чўчқа гриппини юқтирганликда гумон этилиб, касалхонага ётқизилди.

Чўчқа гриппи тарқалиши оқибатида Мексикада 150 яқин киши вафот этди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чўчқа гриппининг пандемияга айланиши ҳали аниқ бўлмаса ҳам барча давлатларни пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди.

Янги турдаги чўчқа гриппига қарши инсонларда иммунитет йўқ. Унга қарши вакцина ишлаб чиқиш учун камида ярим йил керак бўлади.
XS
SM
MD
LG