Линклар

logo-print

Тимошенко Путин билан учрашади


Бугун Украина Бош вазири Юлия Тимошенко Москвада Россия Бош вазири Владимир Путин билан учрашади.

Сўзлашувларнинг асосий мавзуи энергетика масаласи бўлиши кутилмоқда.

Хабарлар кўра, Тимошенко Украина Россиядан импорт қилаётган газ миқдорини камайтиришга ҳаракат қилади.

Газ импортини қисқартириш молиявий инқироздан азият чекаётган Киевга миллиардлаб доллар маблағларни тежашга имконият беради.

Январ ойида Юлия Тимошенко миллионлаб европаликларнинг газсиз қолишига сабаб бўлган Россия-Украина газ можаросини ҳал этишга ёрдам берганди.
XS
SM
MD
LG