Линклар

Манас авиабазаси бўйича музокара давом этмоқда


Қирғизистон ҳукуматини Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар таъминоти учун муҳим бўлган Манас базаси ёпмасликка кўндиришга ҳаракат қилаётган Вашингтон бу борада олға силжиш борлигини билдирди.

Пентагон матбуот вакилига кўра, АҚШ расмийлари Манас базасининг ижара муддатини узайтириш бўйича сўзлашувларни бошлаган.

Феврал ойида Россиянинг Қирғизистонга 2 миллиард доллар қарз ва беғараз ёрдам бериш ваъдалари ортидан президент Бакиев АҚШ ҳарбийларининг мамлакатдан чиқариб юборилиши ҳақида эълон қилган эди.

Ҳозирги пайтда Манас базасида мингга яқин АҚШ ҳарбийлари жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG