Линклар

Қозоғистон ЕХҲТ тавсияларини бажаролмайди


2010 йилдан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик қилмоқчи бўлган Қозоғистон ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ташкилот томонидан берилган тавсияларни тўлиқ бажаролмайди.

Бу ҳақда маълум қилган Қозоғистон парламентининг юқори палатаси спикери Қосимжўмарт Тўқаев ташкилот томонидан таклиф этилган айрим тавсиялар номақбуллигини билдирди.

Аввалроқ президент Назарбоев ҳам Қозоғистонда Ғарб андозаларига тўлиқ мос келадиган демократияни зудлик билан жорий этиш имконсизлигини айтган эди.

Собиқ совет давлатлари орасида илк бор Қозоғистонга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик қилишга ижозат берар экан, Ғарб давлатлари Қозоғистон ҳукуматининг либерал ислоҳотларни амалга ошириш ваъдаларига ишонганди.
XS
SM
MD
LG