Линклар

logo-print

Ўзбекистон чўчқа гриппига қарши чора кўрмоқда


Ўзбекистон ҳукумати чўчқа гриппининг тарқалишига қарши чораларни кўришга киришди. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот маркази маълум қилади.

- Чўчқа гриппининг Ўзбекистонга кириб келишига йўл қўймаслик буйруғини соғлиқни сақлаш вазирлиги куни кеча олди ва уни мамлакатнинг барча санитария-эпидемиология идораларига тарқатди.

Дунёнинг турли мамлакатларида чўқча гриппининг тарқалишига оид маълумотлар диққат билан кузатиб борилмоқда, деди вазирлик матбуот хизматининг вакили Регнум ахборот агентлигига.

Ўзбекистонда кўрилаётган чоралар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан берилган тавсияларга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Расмийларга кўра, санитария-эпидемиология хизматлари ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда мамлакатнинг барча аэропортлари ва вокзалларида, шунингдек, чегарадан ўтиш жойларида қўшимча текширувни жорий этган.
XS
SM
MD
LG