Линклар

Ўзбек пианиночиси Лондон танловида ғалаба қозонди


18 яшар ўзбекистонлик созанда Беҳзод Абдураимов Лондонда ўтказилган Халқаро пианиночилар танловида бош совринни қозонди.

У 18 апрелдан 28 апрелгача Лондонда бўлиб ўтган халқаро пианиночилар танловининг "мутлоқ ғолиби" деб топилган.

Маълум бўлишича, ҳозирда Беҳзод Абдураимов АҚШ университетларидан бирида мусиқа йўналишида таҳсил олмоқда.

Беҳзод Абдураимов Ўзбекистонда ўтказилган "Санъат ғунчалари" кўрик-танлови ҳамда Қозоғистонда ўтказилган пианиночиларнинг халқаро танлови ғолибидир.
XS
SM
MD
LG