Линклар

Покистон қўшинлари жангарилар зарба берди


Покистон қўшинлари қўмондонлиги Исломободдан 100 км узоқликда жойлашган Бунер туманида олиб борилган ҳарбий амалиётларда Толибоннинг 50 нафар жангариси ўлдирилганини эълон қилди.

Бундан бир оз аввал ҳукумат кучларининг туман марказидаги Даггар шаҳарчасида назоратни қўлга олгани хабар қилинди.

Ўтган ҳафта Толибон жангарилари Сват водийси ташқарисида жойлашган Бунер туманига бостириб кириб, муҳим объектларда назорат ўрнатган эди.

Покистон ҳукумати ўтган ой Сват водийси ва унга туташ ҳудудларда шариат қонунлари жорий этишга рухсат берган эди.

Покистон расмийларининг билдиришича, ўтган ҳафтадан буён Қуйи Дир туманида олиб борилган амалиётларда 70 дан зиёд жангари ва ҳукумат кучларининг 10 нафар ходими ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG