Линклар

logo-print

Тимошенко Путин билан учрашди


Украина бош вазири Юлия Тимошенко Москвада россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар олиб бормоқда.

Хабарларга кўра, энергия соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ушбу учрашувнинг диққат марказида бўлади.

Учрашув арафасида Россия бош вазири Украина томонини расмий Москва билан яқин ҳамкорликни сақлаб қолишга чақирди.

Юлия Тимошенко, ўз навбатида, Россия газини Украинага етказиб бериш масаласи ҳал этилганини таъкидлаб, Москванинг бу масалага бўлган эътибори учун миннатдорчилик изҳор қилди.
XS
SM
MD
LG