Линклар

АҚШда чўчқа гриппидан болакай вафот этди


АҚШнинг Техас штатида чўчқа гриппидан икки яшар бола вафот этди. Бу ҳақда АҚШдаги юқумли касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази хабар тарқатди.

Бу Мексика ташқарисида қайд этилаётган биринчи ҳолатдир.

Шу кунгача Мексиканинг ўзида чўчқа гриппидан 159 киши вафот этди. Бундан ташқари, мазкур вирусга чалиниш ҳолатлари камида саккизта давлатда қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чўчқа гриппининг пандемияга айланиши ҳали аниқ бўлмаса-да, барча давлатларни пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди.

Янги турдаги чўчқа гриппига қарши инсонларда иммунитет йўқ. Мутахассисларга кўра, унга қарши вакцина ишлаб чиқиш учун камида ярим йил керак бўлади.
XS
SM
MD
LG