Линклар

Тожикистонда бомба портлашидан икки ўсмир жароҳатланди


Тожикистоннинг Рашт туманида мамлакатдаги фуқаролар уруши давридан қолган бомба портлаши оқибатида икки ўсмир оғир тан жароҳати олган.

Тожикистон миналарни зарарсизлантириш миллий маркази тарқатган маълумотларга кўра, Шаҳринав қишлоғида яшовчи Дилшод Каримзода ва Раҳимхўжа Холидий мол ўтлатиб юрган пайтда ўзларига нотаниш ашёни очиб кўришга уринганидан сўнг портлаш рўй берган.

Ўсмирларнинг иккаласи ҳам оғир аҳволда туман касалхонасига етказилган.
XS
SM
MD
LG