Линклар

logo-print

Россия-НАТО музокараларига старт берилди


НАТО Бош котиби Яаап Де Хооп Сҳефер НАТО ва Москва ўтган йилнинг август ойида Россия ҳамда Грузия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг музлатиб қўйилган музокараларни бугундан қайта бошлашини маълум қилди.

Схефернинг мазкур баёноти Брюсселда Россия ва НАТОга аъзо 28 давлат вакилларининг элчилар даражасидаги учрашуви арафасида янгради.

Бугунги учрашув НАТО-Россия кенгашининг вазирликлар даражасидаги музокараларига йўл очиб беради. 19 май куни Брюсселда бўлиб ўтадиган мазкур учрашувда НАТО ва Россия хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиб, мавжуд келишмовчиликларни бартараф этишга уриниб кўради.


XS
SM
MD
LG