Линклар

logo-print

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ҳисобот эълон қилди


Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакат иқтисодий ривожланишининг барқарор ижобий суръатлари сақланиб қолганини айтмоқда.

Вазирлик томонидан эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, бунга президент Каримов томонидан тасдиқланган Инқирозга қарши чоралар дастури жорий этилиши имкон берган.

Ҳужжатда қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати қарийб 8 фоизни ташкил этган, инфляция даражаси эса 3 фоиздан ошмаган.

“Жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларининг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон президенти томонидан 16 фармон ва қарорлар, Вазирлар маҳкамасининг 18-қарори ҳамда вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг 5 меъёрий ҳужжати қабул қилинди”, дейилади Иқтисодиёт вазирлиги ҳисоботида.

Ушбу ҳисоботда мамлакат иқтисодиётдаги камчиликлар ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Унда келтирилган рақамларни эса мустақил манбалардан тасдиқлатишнинг имкони йўқ.
XS
SM
MD
LG